Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди

Бугун – 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга ташрифи ва Президент Доналд Трамп билан музокаралари якунига кўра қабул қилинган стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши тўғрисида Қўшма баёнот қоидаларини изчил амалга ошириш, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга томонлар содиқ эканлиги тасдиқланди.

Учрашув якунига кўра Ўзбекистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари журналистлар қаршисида баёнот бердилар ва уларнинг саволларига жавоб қайтардилар.

 

Манба: uza.uz


03.02.2020     177