“Евросиё халқлари оила этномаданияти (XX аср)” номли факсимил фотоасарлар кўргазмаси

2018 йил 29 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида “Евросиё халқлари оила этномаданияти (XX аср)” номли факсимил фотоасарлар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Россия этнография музейи, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Давлат тарихи музейи, “Ўзархив” агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

“Евросиё халқлари оила этномаданияти (XX аср)” Россия этнография музейи, Ўзбекистон Давлат тарихи музейи, “Ўзархив” агентлиги фондларида сақланаётган факсимил фотосуратлар асосида ташкил этилган бўлиб, у ташриф буюрувчиларни ХХ аср бошларида Ўрта Осиё, Волгабўйи, Сибирь ва Кавказ ўлкаларида яшовчи халқларнинг оила анъаналари, кундалик турмуш тарзи билан таништиради.

 


27.11.2018     1914