"Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри.Том 1" китоби Қозоғистон собиқ муфтийсига тақдим этилди

Жорий йилнинг 19 апрелида Мамлакатимизнинг Олма-отадаги Бош консулхонаси томонидан Р.Сулейменов номидаги Шарқшунослик институти маслаҳатчиси, Қозоғистон собиқ муфтийси шайх Абсаттор ҳожи Дербисали билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Абсаттор ҳожи Дербисалига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан нашр этилган Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри.Том 1 китоби тақдим этилди.

Суҳбат давомида  илм-фан соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган шарқшунослик институтлари ўртасида академик алмашинувлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки қардош мамлакат кутубхона ва фондларида сақланаётган  аждодларимизга оид қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб бориш бўйича келишувга эришилди.

 

 

Манба: “Дунё” АА

 


21.04.2021     245